Чортоқ туманидаги оилавий боғчанинг 17 нафар тарбияланувчиси аввал Хотира майдонига, сўнг қабристонга зиёрат учун олиб борилди. Болалар битта Damas`га ўтқазилгани ва тақиқланса-да, қабристонга олиб борилгани учун боғча раҳбари «жиддий огоҳлантирилди».
Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Муҳиддин Дўсанбоевнинг набираси Тошкент давлат иқтисодиёт университетига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Олий таълим вазири бу «президент совғаси» экани, қиз университетнинг бу йилги илк талабаси бўлганини айтди. Видео.
Президент Хотира ва қадрлаш куни ҳамда ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан халққа табрик йўллади. «Бугунги озод ва эркин ҳаёт учун азиз жонини аямасдан курашган бундай улуғ инсонлар олдида доимо қарздормиз», деган президент уларнинг жасорати ёшларни тарбиялашда ибрат мактаби бўлишини таъкидлади.
Президент ҳарбий клиник госпиталга ташрифи чоғида Сирдарё ҳокимига ўша ерда даволанаётган уруш қатнашчиларидан бирига уй ажратиш бўйича топшириқ берди. Яна бир уруш фахрийси эса Шавкат Мирзиёевни умрбод президент қилиб қўйишни таклиф этди. Президент бунга жавобан кулиб қўйди.
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташрифидан сўнг Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.
8 май куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона юриши бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар Ғалаба боғидан Magic City паркигача ҳаракатланади. Пойтахтнинг бир қатор кўчалари транспортлар учун ёпилади (харита).
Ўзбекистон тарихи музейида ўзбекистонликлар СССРнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабасига қўшган ҳиссасига бағишланган кўргазма очилди. Унда ўнлаб архив суратлари, совет плакат санъатининг намуналари намойишга қўйилган, шунингдек, «Аскар мактублари» китоби тақдим этилган.
9 май оқшомида Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ҳудудида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрамона мушакбозлик ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, давлат раҳбари Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
9 май куни кечқурун Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган байрам салюти ташкил этилади.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан республикада ҳарбий парад ўтказиш назарда тутилмагани маълум қилинди. Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ойбек Мамадалиев олдинги йиллар ҳам бундай намойишлар бўлмаганини айтди.
Фарғона шаҳридаги «Ватанпарварлар боғи»да фашистлар армияси аскарлари акс этган плакат ўрнатилди. Вилоят ҳокимлиги бу «қўпол техник хато» ва «билимсизлик» натижасида бўлганлигини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди. Давлат раҳбари уруш қатнашчиларини табриклаб, Иккинчи жаҳон урушида жанг қилган 2 млнга яқин ватандошларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, уруш қатнашчилари ҳақида тўлиқ маълумотлар акс этган электрон база яратилиши ҳам таъкидланди.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбирлари карантин талабларига мувофиқ ўтказилади. Тошкентда байрамона салют бўлиб ўтади. Урушнинг эҳтиёжманд иштирокчиларининг уйлари таъмирланади. Уларни парвариш қилиш ва ёрдам бериш мақсадида патронаж хизмати йўлга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг